Солиқ тушумлари алоҳида назоратда
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан солиқ тушумларини таъминлаш ва пахтачилик кластерларининг кредит қарздорлигини ундириш масалалари алоҳида назоратга олинди.
Натижада жорий йил ноябрь ойи учун белгиланган 228 миллиард сўм бюджет тушуми прогнози 24 ноябрь ҳолатига муддатидан олдин 102,2 фоизга бажарилди. Шунингдек 2022 йилда пахта - тўқимачилик кластерларига ажратилган кредит маблағининг 205 миллиард сўми сўндирилиши таъминланди.
Юклатилган вазифаларни юқори масъулият ва ташаббускорлик билан бажарган Қорақалпоғистон Республикаси прокуратура органларининг 14 нафар ходими Бош прокурорнинг, яна 13 нафари Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг буйруғига асосан рағбатлантирилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири