Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ тушуми: йигирмата йирик солиқ тўловчи рўйхати эълон қилинди
11:49 / 2023-11-30

Бугунги кунда Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар сони 1 минг 631 тани ташкил этади.

Жорий йилнинг ўн ойи давомида улар томонидан 77,1 триллион сўм солиқ тушумлари амалга оширилди. Шундан, 40,8 триллион сўми давлат улуши мавжуд ТОП-10ликка кирган йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келади. Шунингдек, 5,8 триллион сўми эса хусусий сектордаги ТОП-10ликдаги йирик солиқ тўловчилар ҳиссасидир.  

Мазкур йигирмата корхона томонидан тўланган солиқлар жами йирик солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган солиқ тушумларининг 60 фоизини ташкил этади.

Юридик шахслар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган «Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низом»да қайд этилган тартибга асосан йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилади.

Амалдаги Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, йирик солиқ тўловчи тоифасига кирувчилар жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясига тақдим этади.

 

Икром Аввалбоев, ЎзА