Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ тўловчиларга 133,7 миллиард сўм ҚҚС қайтарилди
16:10 / 2024-04-16

Бухоро вилоятида 34 минг 949 мингдан ортиқ юридик шахс фаолият кўрсатмоқда. Рейтинг доирасида уларнинг 100 га яқини юқори тоифа, 3 364 дан ортиғи ўрта тоифа, 15 000 га яқини эса қониқарли ҳамда қолган юридик шахслар қуйи тоифадаги корхоналар сирасига киради.

Бугунги кунда Бухоро вилоятида 12 минг 606 та қўшилган қиймат солиғи тўловчиси мавжуд.  Жорий йилнинг I чорагида 225 та ҚҚС тўловчига 133,7 миллиард сўм қўшилган қиймат солиғидан салбий фарқ суммаси уларнинг ҳисоб рақамига қайтариб берилди.

Шундан жорий йилнинг ўтган даврида барқарорлик рейтингида юқори тоифани эгаллаган вилоятдаги 2 та корхонага ҚҚСдан ҳосил бўлган 400 миллион сўм солиқ суммаси бир кунда қайтарилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири