Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан 2021 йилда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ва жорий этилган солиқ имтиёзларининг аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашдаги аҳамияти мавзусидаги семинар ўтказилди.
Тадбирда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Р. Насимов, вилоят молия бошқармаси бошлиғи Д. Очилов, божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н. Осмонов, савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи А. Ғайбуллаев ҳамда вилоятдаги тижорат банклари раҳбарлари, соҳа мутахассислари, тадбиркорлар, шаҳар ва туманлардан видео конференцалоқа тарзида хусусий бизнес субъектлари вакиллари иштирок этди.
[gallery-863]
Семинар очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, улар фаолиятида юзага келаётган масалалар ва қийнаётган муаммоли саволларга атрофлича жавоб топишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида 2020 йилда ўзининг ташаббускорлиги, самарали меҳнатлари билан бошқаларга ўрнак бўла олган, давлат ва жамият манфаатлари учун қонуний фаолият кўрсатган қатор фермерлар, миришкорлар, ишбилармон ва тадбиркорларга “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида Навоий вилояти давлат солиқ бошқармасининг Фахрий ёрлиқлари топширилди.
ЎзА фотомухбири
Сирож АСЛОНОВ (суратлари)