Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ тизимидаги ислоҳотлар қандай натижа бермоқда?
14:56 / 2025-12-02

Мамлакатимизда кейинги йилларда солиқ соҳасида туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Янги, шаффоф ва изчил солиқ маъмурчилигини жорий этишдан асосий мақсад солиқ юкини қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашдан иборат.

Солиқ қўмитасининг маълумотига кўра, 2025 йил ноябрь ҳолатида Ўзбекистон бўйича махсус рўйхатдан ўтган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчилари сони 237 минг 36 нафарга етди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 17,7 фоиз кўп бўлиб, солиқ базаси кенгаяётганини ва тадбиркорлик фаолияти фаоллашганини англатади.

ҚҚС рўйхатидан ўтиш, одатда, барқарор даромад кўрсатаётган корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун мажбурий ёки мақбул ҳисобланади. Шу боис, мазкур статистика бизнес фаолиятидаги ўсишнинг муҳим кўрсаткичи сифатида қайд этилмоқда.

Бу кўрсаткич ўтган йил ноябрга нисбатан 17,7 фоиз кўп. Мазкур кўрсаткич солиқ базасининг кенгайиши ва тадбиркорлик фаолиятининг фаоллашувида муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Чунки ҚҚС рўйхатидан ўтиш асосан барқарор даромадга ега корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун мажбурий ёки маъқул бўлган тартиб. 

Бугунги кунда энг кўп қўшилган қиймат солиғи рўйхатидаги субъектлар қуйидаги соҳаларга тўғри келади. Савдо 83,5 минг, қишлоқ хўжалиги 48,4 минг, саноат  28,4 мингтани ташкил этмоқда. Бундан ташқари, 2025 йил март–август ойларида эълон қилинган статистикага кўра, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони 18–19 фоиз атрофида ошди.

Жорий йилнинг 1 август ҳолатида 233 минг 48 ҚҚС тўловчи рўйхатга олиниб, 2024 йилга нисбатан 18,5 фоизлик ўсиш қайд этилди. Қўшилган қиймат солиғи рўйхатига янги субъектлар асосан қуйидаги йўналишлардан қўшилмоқда. Хизмат кўрсатиш секторида ўсиш 77 фоиз, транспорт соҳасида 18 фоиз, ахборот ва алоқа соҳасида эса 14 –15 фоизга ошган. Бу тенденциялар шуни кўрсатадики, анъанавий савдо, қишлоқ хўжалиги ва саноатдан ташқари, хизматлар, транспорт ва IT соҳалари ҳам солиқ тўловчилар рўйхатида тобора кўпроқ ўрин олмоқда. 

Жорий йилнинг бошидан сентябригача бўлган даврда давлат томонидан қўшилган қиймат солиғи қайтариб бериш механизми амалда бўлган 4 минг 272 та корхона ва тадбиркор 13,5 триллион сўм миқдорида қўшилган қиймат солиғи қайтариб олган. Бу механизм, айниқса ишлаб чиқариш, транспорт ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги корхоналар учун муҳим бўлиб, уларнинг айланма маблағларини кўпайтиради ва кенгайишларига имкон беради. 

2024-2025 йилларда солиқ тизимида олиб борилган ислоҳотлар, шаффофлик ва рақамлаштириш чоралари қўшилган қиймат солиғи рўйхатидаги ўсишларга бевосита таъсир кўрсатган. Масалан, 2024 йилда солиқ органлари томонидан йирик солиқ тўловчиларнинг рўйхати янгиланган, бу эса бюджетга тушумларнинг ошишига сабаб бўлган. Натижада, 2025 йилнинг биринчи ярмида бюджет тушумлари 102,6 триллион сўмни ташкил этиб, солиқ тушумларининг сезиларли қисмини қўшилган қиймат солиғи ва тегишли солиқ турлари ташкил этди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ҚҚС рўйхатига кўпроқ тадбиркорлик субъектларининг киритилиши нафақат уларнинг даромадлари ошгани, балки умумий солиқ маданиятининг ривожланаётгани, солиқ маълумотлари тизимининг рақамлаштирилаётганидан далолат.

Бир сўз билан айтганда, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари кўпайса, бу давлат учун солиқ тушумларининг барқарор ошиши, бюджет мустаҳкамлиги ва инвестициялар учун шароитларнинг кенгайишига туртки бўлади. Хизмат, транспорт ва IT соҳаларининг ҚҚС рўйхатида кўпроқ ўрин олиши иқтисодиётнинг кўп тармоқли ривожланиши, яъни саноат, хизматлар, IT-балансининг шаклланишига хизмат қилмоқда.

Ш.Маматуропова,

ЎзА