Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ қонунчилигидаги янгиликлар тадбиркорларга тушунтирилди
18:04 / 2025-12-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Самарқанд шаҳрида Солиқ қўмитаси мутахассислари томонидан Президентимизнинг 2025 йил 10 декабрдаги “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини солиқ тўловчиларга кенгроқ тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.

700 нафардан ортиқ тадбиркор билан бевосита ҳамда онлайн тарзда ҳудудлардаги солиқ тўловчилар билан ўтказилган мулоқот давомида солиққа оид ўзгаришлар мутахассислар томонидан батафсил тушунтирилди.

[gallery-26948]

Жумладан, Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Ф. Бобоев, Солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи - Раиснинг матбуот котиби Т. Тўраев Фармонда белгиланган асосий йўналишлар — нақдсиз ҳисоб-китобларни кенг жорий этиш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ҳамда бизнес фаолиятида шаффофликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда тадбиркорлар қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида маълумотга эга бўлиш баробарида ўз фаолиятига доир саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилиб, батафсил жавоб олиш имкониятига эга бўлди.

Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА