Ҳар йилнинг якунида кейинги йил учун солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда бюджет параметрлари тасдиқланади. Ушбу ўзгаришлар ва қўшимчаларни бизнес вакилларига етказиш мақсадида Бухоро вилояти солиқ бошқармаси мутахассислари томонидан ҳудудларда семинарлар ўтказилмоқда.
Вилоятнинг Когон ва Қоровулбозор туманлари ҳамда Когон шаҳри тадбиркорлари учун Ўзбекистон Республикасининг 2026 йилга мўлжалланган солиқ сиёсати концепцияси доирасида қонунчиликка киритилган асосий ўзгартиришларга бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда 200 га яқин бизнес вакиллари иштирок этди.


Учрашувда 2026 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатининг устувор йўналишлари, бизнес вакиллари учун берилган солиқ имтиёзлари ҳамда Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 10 декабрдаги фармонининг мазмун-моҳияти мисоллар орқали кенг тушунтирилди. Тадбирда солиқ сиёсатига киритилган янгиликлар йиғилганларга кўргазмали тарқатма материаллар орқали содда ва тушунарли тарзда етказилди.


Самимий ва очиқ тарзда ўтган мулоқотда тадбиркорлар томонидан йўлланган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди. Учрашувлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳам ўтказилади.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.