Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ қонунчилиги: имконият, имтиёз ва самара
17:02 / 2024-07-10

Андижонда “Оммавий ахборот воситаларининг солиқ юки” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоят солиқ бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган семинарда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, ҳисобчилар, солиқ бошқармаси мутахассислари иштирок этди.  

– Семинарни ўтказишдан мақсад, оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, ҳисобчиларининг солиқ қонунчилигига оид билим ва тушунчаларини бойитиш, – дейди Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Махпурахон Артиқова. – Умуман, уларнинг солиқ қонунчилиги борасидаги янгиликлардан хабардорлигини оширишга қаратилган.  

Семинар аввалида солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодекси, шунингдек, қўшимча қиймат солиғи, мазкур солиқни тўлаш тартиблари ҳақида маълумот ва тушунчалар берилди.  

[gallery-18208]

Хўжаобод тумани “Ҳақиқат” газетаси муҳаррири Толибжон Шерматов давлат муассасасига айлантирилган таҳририятларда қўшимча қиймат солиғи тўлаш билан боғлиқ муаммолар юзага келганлигини таъкидлаб, ушбу муаммонинг қонуний ечими қандай бўлиши кераклиги масаласини кўтарди.  

Андижон вилояти солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Камолиддин Султонов таҳририятларнинг мулкчилик шаклини ҳисобга олган ҳолда қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаш, тўлаш тартиблари ҳақида тушунча ва маълумотлар берди.  

Тадбирда иштирокчилар томонидан солиқ қонунчилигига оид берилган саволларга мутасадди ҳамда мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.  

Ф. Убайдуллаев,  

З. Умрзоқов (фото),  

ЎзА мухбирлари