Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Солиқ қўмитаси раиси кубоги” ғолиблари аниқланди
16:07 / 2024-07-30

Стол тенниси

Қашқадарёда стол тенниси бўйича “Солиқ қўмитаси раиси кубоги” учун ташкил этилган маҳаллалараро мусобақасининг Қарши шаҳар босқичи бўлиб ўтди.  

Қайд этиш лозим, мамлакатимизда навқирон авлоднинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли юртимизда Олимпия ўйинлари туркумидан жой олган стол тенниси ҳам тобора оммалашмоқда.  

Беллашувлар учта ёш тоифасида, Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг амалдаги қонун-қоидалари асосида ўтказилди.  

Мусобақа муросасиз ва кескин курашларга бой бўлди.  

Беллашувлар якунида ғолиблар аниқланиб, уларга диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар топширилди.  

Бугунги кунда стол тенниси бўйича вилоятнинг шаҳар ва туманларида спорт тўгараклари фаолият олиб бормоқда. Ушбу тўгаракларда 26 нафар мураббий стол тенниси сирларини ёшларга ўргатиб келмоқда. Стол теннисини кенг оммалаштириш мақсадида ва ходимларни ишдан бўш вақтларида ушбу спорт тури билан шуғулланиши учун вилоят солиқ бошқармаси, шаҳар ва туман солиқ инспекцияларига керакли инвентарлар ўрнатилди.  

Шунингдек, шаҳар ва туман солиқ инспекциялари бошлиқлари раҳбарлигидаги 4-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларига спорт анжомлари олиб берилди.  Бу орқали ҳудудлардаги уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш имкони яратилди. Амалга оширилаётган барча ҳаракатлар стол теннисини аҳоли ўртасида оммалаштиришга, пировардида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.  

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири