Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ қарзи ўз вақтида тўланмади, оқибатда...
11:19 / 2025-12-24

Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси қарори асосида Нукус туманидаги “Max Service Gaz” масъулияти чекланган жамиятидан 2,6 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарзини ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Нукус туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга ушбу қарор ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибати тушунтирилди.  

–  Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, унинг номида аниқланган метан газ қуйиш шохобчаси тегишли тартибда хатловга олинди. Хатланган мулк жами 7 миллиард 656,5 миллион сўмга баҳоланиб, электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилди, –  дейди Мажбурий ижро бюроси Нукус туман бўлими давлат ижрочиси Динара Алланиязова.

Ушбу мулк ўтказилган аукцион савдосида 3 миллиард 828 миллион сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағи қарздорнинг давлат бюджети олдидаги қарздорлигини қоплашга йўналтирилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири