Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ органлари фойдасига 26,9 милиард сўм ундирилди
22:05 / 2024-02-23

Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида солиқ органлари фойдасига ундирув билан боғлиқ 4,5 мингдан ортиқ ижро ҳужжати тамомланиб, 26,9 миллиард сўм амалда ундирилган.

Шунингдек, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли 33,5 миллиард сўмлик 421 та мол-мулк хатловга олинган. Шундан 10,8 миллиард сўмлик 23 та мол-мулк савдога чиқарилган. 

Мисол учун, “Firdavs Islom Sabzavot” ҳамда “Sanobar Samad Sabrina” МЧЖлар давлат олдидаги 250 миллион сўм солиқ қарзларини тўламаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Натижада уларга тегишли иссиқхона хатланиб, электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.