English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ органлари фаолиятининг очиқлиги таъминланади
23:59 / 2023-12-02

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.  

Солиқ тўловчилар, Бухоро солиқ техникуми талабалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда мустақил блогерлар қатнашган тадбирда солиқ бошқармаси шахсий хавфсизлик бўлими масъуллари иштирокчиларни дастлаб солиқ хизмати ходимларининг “Солиқчи–тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосидаги фаолияти билан яқиндан таништирди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Бухоро вилоят прокуратураси, Ички ишлар ва Адлия бошқармалари ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари масъуллари ҳам иштирок этиб, солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, солиқ органларини хизмат кўрсатиш йўналишига трансформация қилиш, соҳага рақамли технологияларни кенг жалб этиш натижасида инсон омилини чеклаб, коррупция ҳолатларига барҳам бериш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ўзаро фикр алмашди.

Тадбирда вилоят солиқ хизмати органларининг барча шахсий таркиби ходимлари онлайн тартибда иштирок этди.

Вилоят солиқ хизмати органларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида 2023 йилнинг 10 ойида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Бу борадаги келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Очиқ мулоқотда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни, 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қараши курашиш куни муносабати билан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, диний экстремизм ва терроризм ҳамда коррупцияга қарши кураш мавзуларида маърузалар тингланди.

Очиқ, юзма-юз мулоқот ва савол-жавоб тарзида ўтган мазкур тадбир якунида коррупциявий хавфларнинг олдини олиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасида жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, вилоят солиқ органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ҳамда жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини оширишга келишиб олинди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари