Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ ислоҳотлари халқаро мутахассислар нигоҳида
16:08 / 2024-05-28

Самарқанд шаҳрида Солиқ қўмитаси ҳамда Халқаро валюта жамғармасининг Кавказ, Марказий Осиё ва Мўғулистон минтақаларида салоҳиятни ошириш маркази, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда "Рақамлаштириш даврида солиқ қонунчилигига риоя қилиш даражасини ошириш- бугун ва келажак" мавзусида халқаро семинар ташкил этилди.

Унда Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғиз Республикалари солиқ идоралари, йирик аудиторлик компаниялари мутахассислари иштирок этмоқда. Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев мамлакатимиз солиқ сиёсати, соҳадаги янгиликлар, тизимнинг рақамлаштирилиши ҳақида маълумот берди.

– Охирги беш йилда давлатимиз солиқ маъмуриятчилигида катта ислоҳотлар амалга оширилди, – дейди Мубин Мирзаев. – Соҳада IT технологияларининг қўлланилиши ҳам солиқ тўловчиларга, ҳам тизим ходимларига катта қулайликларни яратди. Ўз навбатида, бу солиқ ишини юритишда инсон омилини камайтириб, коррупцияни чеклаш имконини берди. Биз бу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқишимиз керак. Шу маънода, семинарни ўзига хос тажриба алмашиш майдони дейиш мумкин. Унда ўтган вақтдаги фаолиятимизга хорижий мутахассислар нигоҳи билан қараб, баҳо бериш, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни аниқлаш имкони бор.  

[gallery-17593]

Солиқ ва молия ташкилотлари ҳамда Кавказ, Марказий Осиё ва Мўғулистон минтақаларида салоҳиятни ошириш марказига аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик платформаси дея тарифланаётган тадбир сессияларга бўлинган ҳолда 30 майга қадар давом этади.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари