Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ имтиёзларидан фойдаланасизми?
16:27 / 2026-02-25

Қонунчиликка мувофиқ айрим тоифадаги фуқароларга мол-мулк солиғини тўлашда имтиёзлар белгиланган. Жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган мол-мулкига уларга тегишли бўлган уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари, қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектлар ҳамда кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар киради.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига асосан қуйидаги фуқаролар мол-мулк солиғидан озод этилади:

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони, "Шуҳрат" ордени билан тақдирланган фуқаролар.

Уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган, уларга тенглаштирилган шахслар.

Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёхуд ҳарбий хизматнинг ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яралангани, контузия ёки майиб бўлгани оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналари ҳамда бева хотинлари (бева эрлари).

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар. Мазкур имтиёз етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат томонидан ажратиладиган уй-жой учун улар йигирма уч ёшга тўлгунига қадар амал қилади.

Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

Ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бири. Мазкур имтиёз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг болалар борлигини тасдиқловчи маълумотномаси асосида берилади.

Пенсионерлар. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларида умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар учун солиқ суммаси қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил давомида, қуёш панеллари қувватидан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини тўплаш тизими мавжуд бўлган қуёш панеллари ўрнатилганда эса мазкур панеллар фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан ўн йил давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан ошмайдиган суммага камайтирилади.  

Кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни мол-мулк жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

Х.Бибаев,

Тошкент шаҳар Юнусобод туман

“Мадад” ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси.