Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақидаги хабарлар учун 14,5 миллиард сўм мукофот пули тўланган
09:57 / 2025-06-19

Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, 2025 йилнинг январь-май ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 45 минг 496 та мурожаат келиб тушган.

Улардан 40 минг 903 таси харид чеки бермаслик, 1 минг 559 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик, 113 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш, 2 минг 921 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатларнинг 21 минг 510 таси такрорий бўлгани ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётгани сабабли кўриб чиқилмаган.

Мурожаатлар асосида 18 минг 140 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,1 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 20 минг 358 та ҳолат бўйича 14,5 миллиард сўм мукофот тўланган.

Ш.Маматуропова,

ЎзА