Солиқ ҳисоботини кечиктирган 53 478 та субъект 171,6 млрд. сўмлик жаримадан озод этилди
Солиқ қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, 2025 йил 22 сентябрь ҳолатига кўра, ҳисоботни кечиктириб тақдим этган 53 478 та субъектда ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилган ва 30 кун ичида ихтиёрий бартараф этилгани сабабли жарималар қўлланилмади фақат огоҳлантириш берилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 11-қисмига мувофиқ, ҳозирда яна 6 738 та корхонада ушбу имконият мавжуд. Агар 30 кун ичида камчилик бартараф этилса, жаримадан озод этилади.
Натижада уларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган 171,6 млрд. сўмлик маъмурий жарималар солиқ тўловчилар ихтиёрида қолди.
Эслатиб ўтамиз: ўз вақтида тақдим этилмаган ҳар бир солиқ ҳисоботи учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида – 4 120 000 сўм жарима қўлланилади.
Ш.Маматуропова, ЎзА