Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ бошқармасида “Очиқ эшиклар куни”
10:35 / 2024-12-01

Ноябрь ойи солиқ органларида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” дея эълон қилинганди. Ана шу сабаб Сирдарё вилояти солиқ бошқармасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

Унда  "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида амалга оширилган ишлар, ўтказилган  тарғибот ва ташвиқот тадбирлари, солиқ тизимидаги ўзгаришлар, "Солиқчи–тадбиркорга кўмакчи" тамойили асосида эришилаётган натижаларга аҳамият қаратилди.  

"Очиқ эшиклар"  куни доирасида ташкил этилган учрашувда солиқ тизими  ходимлари, тадбиркорлар, ҳисобчилар, Гулистон давлат университетида иқтисодиёт йўналишида таҳсил олаётган битирувчи босқич талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Дастлаб Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси, унинг шаҳар ва туман бўлимларида  солиқ қонунчилиги доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилиб, соҳа ходимларининг иш жараёнлари билан яқиндан таништирилди.  

–Солиқ тизимида ишлашни ният қилиб,  Гулистон давлат университетининг иқтисодиёт йўналишига ўқишга кирганман. Айни вақтда   4 - босқич талабасиман,–дейди Олмос Бобоқулов.– Сирдарё вилояти солиқ бошқармасида  “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида ташкил этилган "Очиқ эшиклар куни" тадбирида солиқ тизимида ишлаш, ишга кириш  билан боғлиқ кўпгина саволларимга жавоб топдим.

 Ғулом Примов, ЎзА мухбири