Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ билимлари – ёш авлод келажаги пойдевори
14:11 / 2026-03-01

Солиқ билимлари – ёш авлод келажаги пойдевори Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида “Солиқ билимлари – ёш авлодга” республика кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ташаббуси билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ёшлар қалбида солиқ маданиятини қарор топтириш, уларнинг иқтисодий саводхонлиги ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, солиқларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақидаги билимларини янада бойитиш мақсадида ташкил этиб келинмоқда.

Танловнинг вилоят босқичида шаҳар ва туманлардан саралаб олинган 33 нафар иқтидорли ўқувчи ўз билим ва салоҳиятини намойиш этди. Якунда иншолар йўналишида Навоий шаҳридаги 11-мактаб 8-синф ўқувчиси Рухшона Ҳотамова, расмлар йўналишида Учқудуқ туманидаги 7-мактаб ўқувчиси Шаҳризода Насриддинова ва видеороликлар йўналишида Навоий шаҳридаги 8-мактаб 11-синф ўқувчиси Саидазизбек Ғофуржонов ғолиб деб топилди ва республика босқичида иштирок этадиган бўлди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

А. Бўриев, ЎзА