Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ юкининг камайиши даромаднинг ошишига хизмат қилмоқда
14:01 / 2016-01-27

Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан Солиқ кодексининг 39 моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан Солиқ кодексининг 39 моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хоразмда Президентимизнинг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишлаб ўтказилган семинарда бу алоҳида таъкидланди.

Президентимиз раҳнамолигида солиқ қонунчилиги соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратиш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, айниқса, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда юксак самаралар бермоқда.

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан ташкил этилган семинарда тегишли бошқарма ва идоралар масъул ходимлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

– Жорий йилда ягона солиқ тўлови ставкасининг камайиши ҳисобига вилоятдаги микрофирмалар ва кичик корхоналар ихтиёрида 4,5 миллиард сўм маблағ қолиши кутилмоқда, – дейди Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Шуҳрат Саидов. – Шунингдек, автомобиль хўжалиги тармоғида фаолият юритувчи кичик корхоналар ходимлари сони йиллик ўртача 25 дан 50 нафаргача оширилган ҳолда кичик бизнес субъектларига тақдим этилган имтиёз ва енгилликлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилди. Бу эса, ўз навбатида, вилоятдаги транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналар фаолиятини янада ривожлантириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Семинарда экспорт қилувчи корхоналар учун фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғининг регрессив ставкасини қўллаш тартиби, жисмоний шахслар даромадига солиқ юкини пасайтириш, тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган айрим имтиёзлар ҳамда тўқимачилик саноати корхоналари учун мол-мулк солиғи тўлашдан озод этиш бўйича берилган имтиёз муддати 2018 йилнинг 1 январига қадар узайтирилгани ҳақида атрофлича маълумот берилди.