French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ тўловчилар учун семинар
19:33 / 2020-01-20

Тадбир аввалида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи АзаматБозоров томонидан солиқ тизимидаги янгиликлар ҳақида тушунча берилди.


Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан амалиётга жорий этилган янгилик ва ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти билан солиқ тўловчиларни таништириш мақсадида семинар ташкил этилди.

Йиғилишда вилоят ҳокими З.Мирзаев, вилоят сектор раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, мутасадди ташкилот вакиллари ва бугунги кунда фаолиятини вақтинча тўхтатган корхона, ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

photo5273820704338455647.jpg

photo5273820704338455652.jpg

Тадбир аввалида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи АзаматБозоров томонидан солиқ тизимидаги янгиликлар ҳақида тушунча берилди. Айтиш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида солиқ тизимини ислоҳ қилишда катта ижобий силжишлар бўлди. Бунда асосий ғоя тенглик, соддалик, аниқлик ва самарадорлик принципларига асосланган янги солиқ тизимини яратишга қаратилган. Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 71 та боб 480 та моддадан иборат бўлиб, солиқ қонунчилигида бир қатор янгиликлар жорий этилган.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизими тубдан ўзгартирилди. Хусусан, солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ижро этган солиқ тўловчиларга 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳосил бўлган ортиқча суммани, яъни “манфий” қолдиқ суммасини тўлиқлигича қайтариш тартиби жорий этилмоқда. Шунингдек, асосий воситалар ҳамда кўчмас мулк объектлари харид қилинганда ёки янгидан барпо этилганда қўшилган қиймат солиғини бир йўла ҳисобга олинишини назарда тутувчи тартиб ўрнатилди.

photo5273820704338455653.jpg

photo5273820704338455649.jpg

Жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш борасида ҳам қатор янгиликлар киритилди.

Қашқадарё вилоятида бугунги кунда 680 мингга яқин мол-мулк ва ер солиғи тўловчи жисмоний шахслар мавжуд. Аввал жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномасини солиқ тўловчиларга етказиш муддати 1 майгача эди. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан ушбу муддат 1 март этиб белгиланди. Жисмоний шахслар томонидан ҳисобланган солиқларни тўлаш муддати аввал 15 октябргача этиб белгиланган бўлса, эндиликда солиқлар тенг улушларда 15 апрель ва 15 октябрга қадар тўланиши ҳақида белгиланди.

photo5273820704338455648.jpg

photo5273832661527407911.jpg

Тадбирда шунингдек, тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан мутасаддиларга мурожаат этдилар. Ҳар бир мурожаат бўйича тадбиркорларга фаолиятини қайта тиклаши учун тегишли тавсиялар берилиб, амалий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.