Солиқ қўмитасига энг кўп шикоят қаердан бўлмоқда?
Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Абдулла Азизов солиқ қўмитасига энг кўп шикоят қайси соҳа вакилларидан тушаётганини маълум қилди.
Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Абдулла Азизов солиқ қўмитасига энг кўп шикоят қайси соҳа вакилларидан тушаётганини маълум қилди.
Абдулла Азизов ишонч телефонлари ва call маркази ишлаб турганини таъкидлади. Раис ўринбосарининг маълум қилишича, марказга қўнғироқлар бўлмоқда ва ходимлар мурожаатчиларнинг саволларига жавоб бермоқдалар. Маълум бўлишича энг кўп шикоятлар вилоятларга қатновчи таксичилар устидан тушмоқда.
“Ҳурматли такси ҳайдовчилари инсофли бўлиб, талабалар ўқишлари тўхтатилиб уйга қайтаётганларидан фойдаланиб, нархларни кўтарманглар”, деб ёзади Абдулла Азизов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.