Карантин пайтида Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ эркин ҳаракатланиши мумкин бўлган транспорт воситалари учун махсус рухсатнома жорий этилди.
Карантин пайтида Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ эркин ҳаракатланиши мумкин бўлган транспорт воситалари учун махсус рухсатнома жорий этилди.
Бундай рухсатномага эга бўлиш учун кўпчилик турли қинғир йўллардан фойдаланишга ҳаракат қилгани сир эмас. Юнусобод тумани санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори 22 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига карантин вақтида эркин ҳаракатланиш учун сохта маълумотнома тайёрлаб, махсус рухсатнома расмийлаштириб берган.
Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширувда аниқланган.
Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.