French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳил волейболида биринчи медаллар қўлга киритилди
11:05 / 2021-05-11

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида соҳил волейболи бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси биттадан олтин ва кумуш медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон, Қирғизистон ҳамда Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан келган жамоалар эркаклар, аёллар ҳамда микст йўналишида ўзаро куч синашди. Мазкур мусобақа учта йўналишда – 2х2 (эркаклар ва аёллар), 4х4 (эркаклар ва аёллар) ҳамда фахрийлар (+40 ёш ва +50 ёш) ўртасида бўлиб ўтди.

Турнирнинг 4х4 йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилган жамоамиз энг яхши натижа қайд этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллаган бўлса, фахрийлар ўртасидаги баҳсларда вакилларимиз кумуш медаль билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз: мазкур мусобақа соҳил волейболи бўйича терма жамоамиз қатнашган илк халқаро турнирдир.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА