Соҳил футболи ғолиблари аниқланди
Мўйноқ туманида соҳил футболи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтди.
Унда республика ҳудудларидан 9 та жамоа иштирок этди ва мусобақа ғолиблиги учун ўзаро беллашди.

Қизғин беллашувларга бой бўлган чемпионат якунида Қўнғирот тумани жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, чемпион бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Кегейли ва Мўйноқ туманлари жамоалари эгаллади.

Чемпионат якунида ғолиблар ташкилотчиларнинг махсус диплом, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири