French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳибқирон ҳаёти ва фаолияти – буюк ибрат йўли
15:35 / 2023-04-08

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолияти – буюк ибрат йўли” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлимлари ҳамкорлигида буюк давлат арбоби, саркарда, бунёдкор ва адолатпарвар ҳукмдор Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда олимлар, ижодкорлар, профессор-ўқитувчилар, талаба ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.    

Тадбирда сўз олган Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Андижон вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳабиб Сиддиқ, институт проректори Абдусалом Мақсуталиев, тарихчи олим Расулжон Юсупов ва бошқалар томонидан соҳибқирон Амир Темур – ўзлигимизни англаш, миллий анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишларда халқимизга маънавий куч бағишлаб келаётган улуғ сиймолардан бири эканлигини, давлатни оқилона ва одилона бошқариш санъати баён этилган “Темур тузуклари” бугун ҳам ўзининг чуқур мазмун-моҳияти ва долзарблигини йўқотмаганини, аксинча, ҳаётий жабҳаларда маънавий мезон бўлиб хизмат қилаётганлиги таъкидланди.  

Бугунги кунда мамлакатимизда таниқли давлат арбоби ва саркарда, илм-фан ва маданият ҳомийси Амир Темурнинг жаҳон тамаддунига қўшган улкан ҳиссасини ўрганиш, тарғиб этиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнида буюк бобокалонимиз ҳаёти, фаолияти ва маънавий меросидан самарали фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди.  

Тадбир доирасида ташкил этилган китоблар кўргазмаси иштирокчиларга  тарихимиз, буюк бобомиз ҳаёти ва фаолияти билан кенгроқ танишишга ёрдам берди. Талаба ёшлар томонидан Амир Темур, Ватан, миллий қадриятлар ҳақида шеърлар ўқилди, қўшиқлар куйланди.  

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, ёшларнинг пухта билим олиши, қобилиятларини ривожлантириши ва намоён этиши учун зарур шароитлар яратиш, ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар  амалга оширилаётган бугунги кунда буюк бобомиз Амир Темурнинг ҳаёт йўли, фаолияти, маънавий мероси биз учун ибрат ва намуна бўлиб хизмат қилади.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З.УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА