Соҳибкорлар боғдан 18 йилдан буён ҳосил олмоқда
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Бураматут ўрда маҳалласида жойлашган «Тошмирза деҳқон» фермер хўжалигининг 1 гектар 63 сотих ер майдонида 24 йиллик боғ мавжуд.
Боғда хурмонинг «Супер королёк» ҳамда гилоснинг «Тошкент» нави етиштирилади.
– Акам иккимиз боғ юмушлари ва мевали дарахтлар парваришини отамдан ўрганганмиз, – дейди хўжалик раҳбари Шамсиддин Холмирзаев. – Боғимизда 18 йилдан буён ҳосил бераётган дарахтлар ҳам бор. Бу ерда кўчатларни улама пайванд қилиб кўпайтиришни ҳам йўлга қўйганмиз. 2020 йилда боғдан 30 миллион даромад олдик.
Айни пайтда соҳибкорлар боғда тозалаш ва дарахтларни турли зараркунанда ва касалликларга қарши дорилаш ишларини олиб бормоқда.
[gallery-1199]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.