English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳанинг фаоллари ҳамда фахрийлари эътироф этилди
10:20 / 2025-11-05

11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни

Бухорода “Ўзбекистон касаба уюшмалари – 120 йил халқ билан” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, шунингдек, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Эшмирза Абдуалимов соҳа ходимлари ҳамда фахрийларни самимий табриклади.

Таъкидланганидек, айни кунда касаба уюшма аъзоларининг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, меҳнат жамоаларида ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Кучли касаба уюшмалари – кучли жамият асоси” тамойили асосида тизимда кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

– Ҳозирда вилоятда касаба уюшмалари тизимида 2,5 мингдан ортиқ бошланғич ташкилот самарали фаолият кўрсатиб, улар 440 минг нафардан ортиқ аъзосининг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таъминлаб келмоқда, – дейди ўз табригида Ботир Зарипов. – Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида соҳа ходимларининг саъй-ҳаракати билан 116 нафар ишчи-хизматчининг меҳнат ҳуқуқлари тикланиб, уларнинг фойдасига 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилгани меҳнат қонунчилигини таъминлашда касаба уюшмаларининг ўрни долзарблигининг тасдиғидир.

[gallery-26088]

Эътироф этилганидек, эзгу вазифаларни амалга ошириш, “Инсон қадри учун” деган олижаноб ғояни вилоятдаги ҳар бир корхона ва ташкилотда қарор топтириш, меҳнатни фаровонлик ва бахт манбаига айлантириш кўп жиҳатдан касаба уюшмаларининг самарали фаолиятига боғлиқ.

Байрам тантанасида соҳанинг фаоллари ҳамда фахрийларидан бир гуруҳи вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилояти Кенгаши фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалари билан тақдирланди. Шунингдек, тадбирда “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик нишони тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

Вилоятнинг таниқли санъаткорлари, хушовоз хонандалари, бадиий рақс ансамбллари томонидан намойиш қилинган дастурлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Зариф Комилов,

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА