Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳани рақамлаштириш - давр талаби (+видео)
16:03 / 2024-08-06

Термиз шаҳридаги матбуот уйида “Сурхондарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти томонидан “Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижалари, кўрсаткичлар ва истиқболдаги режалар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Маълумки, соҳани рақамлаштириш ҳамда истеъмолчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида тизимда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жараёнда тўлов интизоми ва маданиятини ошириш, етказиб берилаётган ичимлик суви ва кўрсатилаётган оқова сув хизматлари учун тўловлар шаффофлиги ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Жамият томонидан аҳоли истеъмолчилари учун такомиллаштирилган ичимлик ва оқова сув хизматларини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган “Uzwater” ҳамда юридик истеъмолчилар учун интеграциялашган ягона биллинг тизими ишга туширилган. Қолаверса, такомиллаштирилган шахсий кабинет жорий этилган. У орқали истеъмолчилар тўловлар ҳисоботини (ойлар, йиллар кесимида) кўриб бориши, шу ернинг ўзида тўловни амалга ошириши ва ҳисоблагичлар маълумотини киритиши мумкин.  

Тадбирда қайд этилганидек, истеъмолчилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳадаги коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли назоратчилари учун “инсон омилисиз” рақамлаштирилган KPI тизими жорий этилган.  

[gallery-18607]

Маълум қилинишича, вилоятда 2024 йилнинг ўтган олти ойи давомида 137,2 километр тармоқ тортилди, 338,7 километр қувур таъмирланди ва 4 та ичимлик суви иншооти қурилиши натижасида 95 та маҳалладаги 25,9 минг нафар аҳоли ичимлик суви билан таъминланди, 5 та маҳалладаги 3,9 минг нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.  

“Тўпаланг сув омбори сувидан фойдаланиш” лойиҳаси доирасида бугунги кунда жами 147,1 километр сув тармоғи тортилиб, 6 та ичимлик сув сақлаш ҳовузи қурилди. 1-босқичда Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларига ичимлик суви олиб борилиб, натижада 52 та маҳаллада истиқомат қилувчи 187,7 минг нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Vgk6lConOE0" title="Sohani raqamlashtirish - davr talabi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Якунда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, тўлов интизоми ва маданиятини ошириш, ичимлик суви танқислиги ва уни асрашда ОАВ вакиллари билан ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА