Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳадаги илғор тажрибалар ўрганилди
08:40 / 2025-02-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод туманида “Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзуида кўргазмали семинар ташкил этилди.  

Семинарда вилоят, туман ҳокимлари, секторлар ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла еттиликлари иштирок этди.  

Дастлаб Ижодкор маҳалласи мисолида Норин тумани тажрибасини тарғиб этиш, жумладан, томорқа ерлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Тадбиркор Собитхон Турсунов ва унинг фарзандлари томонидан ташкил этилган 80 сотихли иссиқхона фаолияти иштирокчиларга яқиндан таништирилди.  

Мазкур иссиқхонада помидор кўчатлари ва ҳосилларини парваришлаш йўлга қўйилган. Шунингдек, булғор қалампири ва мавсумий гул кўчатлари етиштирилади. Иссиқхона фаолияти натижасида 25 нафар доимий, 70 дан ортиқ мавсумий ишчи иш билан таъминланган. Помидор ва булғор қалампири кўчатлари ҳамда ҳосилидан йилига 300 миллион сўмгача, гул кўчатларидан эса 100 миллион сўмгача даромад қилинмоқда.  

Кўргазмали семинар давомида аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва даромадни кўпайтириш бўйича аниқ тавсиялар берилди. Шунингдек, тадбирда соҳадаги илғор тажрибалар, инновацион ёндашувлар ҳамда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга қаратилган механизмлар муҳокама қилинди.  

[gallery-21946]

Семинар иштирокчилари томорқа ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, агротехнологияларни жорий этиш ва бозор учун рақобатбардош маҳсулотлар етиштиришга оид ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА