Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳа ходимларига янги уйлар топширилди
12:00 / 2025-09-24

26-сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати органлари ходимлари куни

Бухорода чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун янги маъмурий бино, ижтимоий инфратузилма объектлари ҳамда хизмат уйлари фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Ботир Зарипов, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, вилоятда охирги беш йилда Бухоро ҳарбий-маъмурий секторини ривожлантириш жамғармасидан чегара қўшинлари бўлинмалари инфратузилмасини ривожлантириш учун 70 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирилди. Ажратилган маблағлар доирасида Ромитан туманидаги чегара қўриқлаш взводи учун маъмурий ва ёрдамчи бинолар мажмуаси барпо этилди. Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун 13 та хонадондан иборат турар жой биноси, уларнинг фарзандлари учун эса мактабгача таълим ташкилотининг 20 ўринли муддатли гуруҳи биноси қуриб битказилди. Ҳудуддаги стадион, болалар ўйингоҳи ва барпо этилган бошқа объектлар ҳарбийларга ва уларнинг оилаларига қулайликлар яратади.

Мазкур бино-иншоотларни қуриш ва фойдаланишга топшириш учун 15,0 миллиард сўмга яқин маблағлар ажратилди.

Тадбирда иншоотлар қурилишида жонбозлик кўрсатган қурилиш ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларига алоҳида эҳтиром кўрсатилди. Янги хизмат уйлари калитлари ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.