ФОТОРЕПОРТАЖ
Жиззах вилояти Дўстлик тумани Ички ишлар бўлимида барча шароитларга эга янги спорт зали фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Я. Абдулҳақов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғ. Қодиров, туман ҳокими Ш. Дарвишев, меҳнат фахрийлари, туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби ва ҳамда ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар соҳада амалга оширилган ислоҳотлар хусусида сўз юритди. Шу билан бирга моддий-техник базани мустаҳкамлаш, осойишталик посбонлари ва уларнинг оила аъзоларига яратилган имконият ва имтиёзлар ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг қонунбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишдаги роли ҳақида тўхталди.
[gallery-14692]
Шундан сўнг бир гуруҳ соҳа вакиллари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Спорт зал зарур спорт жиҳозлари билан таъминланган бўлиб, туман ички ишлар бўлими ходимлари спортнинг қўл жанги, енгил атлетика, кураш, стол тенниси, волейбол каби турлари билан мунтазам шуғулланиши учун барча шароит яратилган. Аҳамиятлиси, бу ерда ички ишлар органлари ходимларидан ташқари ҳудуд ёшлари ҳам спорт билан шуғулланиши мумкин.
Тадбир якунида туманнинг 3-секторидаги маҳаллаларнинг ўғил болалари ва қизлари ўртасида волейбол бўйича мусобақа уюштирилди.
Жамшид ЁРБЕКОВ(сурат),ЎзА