French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳа фидойилари тақдирланди
17:17 / 2024-03-28

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикасидаги бир қатор театр жамоалари томонидан “Театр томошалари ҳафталиги” доирасида томошабинлар эътиборига қизиқарли спектакллар ва театрлаштирилган концерт дастурлари намойиш этилди.

Қорақалпоғистон ҳудудида 3 та давлат театри, 11 та халқ театри фаолият юритиб келаётган бўлиб, улар қаторига шу кунларда “Муза” номли хусусий театри ҳам қўшилди. Асосийси, давлатимизнинг юксак эътибори туфайли ушбу санъат даргоҳларининг моддий-техник базаси анча яхшиланди ҳамда театр жамоалари репертуаридан ўрин олаётган спектакллар янгиланиб, барча ижодкорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

[gallery-16646]

27 март – Халқаро театр куни муносабати билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик ва мусиқали театрида ўтказилган байрам тадбирида маданият соҳаси ходимлари ва томошабинлар иштирок этди. 

Тадбир доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан театрнинг бир қатор ижодкор ва фидойи ходимлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шундан сўнг қирғиз халқ ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг “Жамила” асари асосида саҳналаштирилган спектакль қорақалпоқ тилида томошабинлар эътиборига намойиш этилди. 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА