Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди
15:23 / 2025-06-11

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида “Саломатлик ойлиги” доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағаллик реестрига киритилган аҳоли вакиллари учун тиббий кўрик ташкил этилди.

“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида ўтказилган акция доирасида вилоят даволаш профилактика муассасаларининг 20 га яқин тор соҳа мутахассислари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишди. 

Манзилли, бепул ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш орқали ҳар бир инсоннинг ҳаёти ҳамда саломатлигини асраш, касалликларни эрта аниқлаш ва эҳтиёжманд аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида ўтказилаётган “Соғломлаштириш ойлиги”да 250 нафарга яқин аҳоли вакиллари иштирок этди. Тиббий кўрик жараёнида 63 нафар фуқарода турли хил касалликлар аниқланиб, уларнинг 42 нафарига амбулатор, 19 нафарига эса стационар даво чоралари қўлланилган бўлса, 2 нафар беморга вилоят марказидаги даволаш муассасаларига жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ва даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Ойлик доирасида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилиб, унда тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик даражасини ошириш, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича маълумотлар берилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири