Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғломлаштириш мавсуми фаоллари тақдирланди
22:27 / 2022-10-09

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан болаларни ёзги соғломлаштириш ташкилотчиларининг анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда болаларни соғломлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мувофиқлаштирувчи гуруҳи аъзолари, тегишли вазирликлар, корхона ва ташкилот вакиллари, соғломлаштириш оромгоҳлари бошлиқлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Оролбўйи ҳудудидаги 11 та стационар турдаги оромгоҳда ёзги мавсумда 7-14 ёшгача 7485 бола, 69 та маданият ва спорт соғломлаштириш майдончасида 16750, жами 24232 нафар бола соғломлаштирилди.

Қорақалпоғистон Республикасидан 2 минг 426 нафар бола Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона, Тошкент Хоразм вилоятларидаги стационар турдаги оромгоҳларида бепул дам олдирилди. Улар учун Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг тарихий ва мустақиллик йилларида барпо қилинган жойларига саёҳати ташкил қилинди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ёз мавсумида болаларнинг дам олишини ташкиллаштирш ва ўтказишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ходимлар ва мавсум давомида фаолиятини яхши олиб борган оромгоҳ бошлиқлари болаларни соғломлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мувофиқлаштирувчи гуруҳ томонидан тақдирланди.

[gallery-9076]

Жумладан, Мўйноқ туманидаги “Оқ кема” оромгоҳи жамоаси “Энг яхши оромгоҳ – 2022”, Элликқалъа туманидаги “Орол болалари” оромгоҳи бошлиғи Рашид Алламбергенов “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи”, Беруний туманидаги “Роҳат” оромгоҳи бошлиғи Шукурулло Мамутов “Энг масъулиятли ташкилотчи”, Тахитош туманидаги “Ойдин йўл” оромгоҳи бошлиғи Бекмурат Жуманазаров “Энг фаол ҳамкор оромгоҳ раҳбари”, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Ҳуснитдин Ҳосилов “Энг яхши ҳамкор ташкилот”номинациялари буйича ғолиб деб топилди. 

Шунингдек, “Энг ғамхўр тарбиячи”, “Энг фаол етакчи”, “Энг яхши спорт мураббийи”, “Энг моҳир тўгарак раҳбари”, “Энг яхши пазанда”, “Энг жонкуяр ҳоким”, “Ёз мавсумини ташкиллаштиришда фаол ҳамкорлик қилган ташкилот” номинациялари буйича ҳам ғолиблар аниқланиб, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан тақдирланди. Шу билан бирга 2022 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми давомида яқиндан ёрдам бергани учун бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди.


Довуд Абибуллаев, 
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА