Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом турмуш ва соғлом муҳит тарғиб қилинди
12:21 / 2026-01-31

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида ўтказилаётган “Ижтимоий профилактика ҳафталиги” доирасида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида оммавий пиёда юриш марафони ташкил этилди.

Президентимизнинг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ижтимоий профилактика тадбирлари самарадорлигини оширишга йўналтирилган тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва бошқа иштирокчилар беш минг қадам пиёда юриб, соғлом турмуш тарзи ҳамда жисмоний фаолликни кенг тарғиб қилди. Ижтимоий профилактика самарадорлигини кучайтириб, жамиятда соғлом муҳитни мустаҳкамлашга эътибор қаратди. 

Туманда ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш юзасидан кенг қамровли чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Ҳудудларда хавфсиз муҳит яратиш йўналишида бажарилган ишлар ва уларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб бориш йўлга қўйилмоқда. 

Марафон туманнинг марказий стадионида жисмоний машқлар ва спорт машғулотлари билан якунланди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА