Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш чоралари муҳокама этилди
12:47 / 2021-08-19

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг йиғилишида депутатлар Туризм ва спорт вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси ҳақидаги ахборотини эшитди.

Фармоннинг 15-бандида Олий Мажлис палаталари рейтинг кўрсаткичлари энг паст бўлган давлат органлари раҳбарларининг фаолиятини ҳар ярим йилликда танқидий муҳокама қилиши назарда тутилган.  

Ўтган вақт давомида қўмита томонидан фармон асосида натижадорликка эришиш масалалалари ўрганилиб, таҳлил қилинди. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, Туризм ва спорт вазирлиги мазкур фармон ижроси юзасидан ҳозирги кунга қадар 24 та вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда ҳудудий хокимликлар томонидан спорт соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг ўтказган.  

Хусусан, “Саломатлик йўлаклари”, стритбол, бадминтон, мини-футбол ва “Workout” майдончаларини ташкил этиш, ташкилотларда оммавий спорт тадбирлари ва мусобақаларини ўтказиш, мазкур йўналишдаги ишларни молиялаштириш, “Спорт тарғиботчилари” фаолиятини самарали ташкил этиш, уларни рағбатлантириш, ходимларга ишдан бўш вақтларида спорт билан шуғулланишига яратиб берилаётган имкониятлар мониторинг қилиб борилган.  

Шунингдек, айни вақтга қадар вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ходимларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш мақсадида жами 364 та оммавий спорт тадбири ўтказилиб, уларда 3 минг 286 та иштирокчи қатнашган бўлса, 716 нафарини хотин-қизлар ташкил этган.  

Тақдим этилган ҳисоботга кўра, меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 1 январидан бошлаб спорт тарғиботчиси лавозими жорий этилиб, лавозим эгасининг маошига 20 фоиз миқдорида устама белгилаш йўлга қўйилиши белгиланган эди. Мавжуд вазирлик, идора ва ташкилотларда жами 464 та спорт тарғиботчиси лавозими ташкил этилган ҳолда, улар ойлигига белгиланган миқдорда устама тўлаб келинмоқда.  

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, оммавий жисмоний тарбия тадбирлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш учун Андижон, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармалари ҳамда 170 та туман ва шаҳарга 2021 йилда умуман маблағ ажратилмаган. Лекин тақдим этилган маълумотларда жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида 9 минг 190 та маҳаллада ўтказилган 74 минг 963 та спорт мусобақаси ва тадбирига 5,4 миллион нафар ёки жами аҳолининг 16 фоизи жалб қилинган.  

Жаҳонда коронавирус пандемиясининг юзага келиши дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолининг соғлиғи, жисмонан саломатлиги, соғлом ҳаёт кечириш даражаси заиф эканлигини кўрсатди. Шу жиҳатдан жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар учун 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда грант маблағлари ажратилиши белгиланган.  

 

Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА