Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом турмуш тарзи саломатлик гарови
17:34 / 2022-02-04

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Бухоро вилояти ташкилоти томонидан Жондор туманида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди Грант лойиҳаси бўйича «Соғлом турмуш тарзи баркамол авлод пойдевори» мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда халқ таълими, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлимлари, тиббиёт бирлашмаси ва туман ҳокимлиги масъуллари қатнашди.

Таъкидланганидек, пандемия даврида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Бухоро вилояти ташкилоти томонидан 2021 йил давомида Жондор тумани аҳолисига, ногиронларга, якка-ёлғиз, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам берилди. Антисептиклар, тиббий ниқоблар, санитария-гигиена маҳсулотлари ва ташкилот қарамоғидаги 20 нафар фуқарога 11 миллион 242 минг сўм маблағлар топширилди.

Тадбирда тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар шифокори томонидан «омикрон» вируси профилактикаси бўйича маълумотлар берилди.

Иштирокчиларга фавқулодда вазиятлар пайтида аҳолига биринчи ёрдам кўникмаларидан намуналар кўрсатилди. Шунингдек, эрта турмушнинг салбий оқибатлари, ногирон болалар туғилишининг олдини олиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чора тадбирлар белгиланди.

Зариф Комилов, ЎзА