Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом турмуш тарзи –саломатлик гарови
09:49 / 2021-07-12

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Динамо” спорт мажмуасида "Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови" мавзусида тадбир бщлиб ўтди.

Соғлом турмуш тарзи – унумли меҳнат, фаол дам олиш, бадантарбия ва спорт билан шуғулланиш, организмни чиниқтириш, шахсий гигиенага риоя қилиш, оқилона овқатланиш, зарарли одатлардан ўзини тийиш, ҳар йили шифокор кўригидан ўтиб туриш ва шу каби бошқа кўплаб омилларни ўз ичига олади. Инсоннинг узоқ умр кўриши ҳам кундалик ҳаётимизнинг бир бўлаги бўлган ана шу тартибларга риоя этишни, ўз саломатлигига бепарво бўлмасликни талаб қилади.

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий ҳамда шаҳар бўлими, шаҳардаги 4-оилавий поликлиника шифокор ва ҳамширалари, Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбир инсонларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

Вилоят ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби тиббиёт ходимларининг кўрсатмалари асосида "Ассалом, тонг!" тонги нафас олиш машқларини бажарди. Шу жумладан, тиббиёт ходимлари томонидан шахсий таркибнинг вазн индекси аниқланди.

Саломатлик мактаби шифокорлари инсон саломатлиги учун ўта муҳим бўлган ва муҳим бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотлари, уйда ва ишда зарурат юзасидан фойдаланиш мумкин бўлган доривор гиёҳлар, улардан тўғри фойдаланиш борасида ўзларининг фойдали тавсияларини берди. Юқумли бўлмаган касалликлар, соғлом овқатланиш, инсоннинг жисмоний фаоллиги тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Бу каби тадбирларни тез-тез ўтказиб туришдан мақсад, Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ва уларнинг яқинлари саломатлигини асраш, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликни ошириш орқали инсон саломатлигини сақлаш, узоқ умр кўриш борасида етарлича маълумотга эга бўлишларига кўмаклашишдир, – дейди Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Достон Шамсиддинов. – Энг эътиборлиси, бу галги “Ассалом, тонг!” тонги нафас машқи тадбири ҳар қачонгидан ҳам иштирокчиларнинг фаоллиги остида қизиқарли ва мазмунли ўтди.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг (ЖССТ) эътирофича, “Саломатлик – бу нафақат касаллик ва жисмоний камчиликларнинг бўлмаслиги, балки соғлом, жисмоний, руҳий ва ижтимоий ҳолатга эга бўлишликдир. Шахс, инсон саломатлиги – бу нафақат касаллик, хасталик ёки жисмоний камчиликларнинг йўқлигигина эмас, балки, инсоннинг барча аъзо ва органлари фаолиятининг ташқи табиий ва ижтимоий муҳит билан гармоник мутаносиблиги, инсоннинг ижтимоий, биологик ва руҳий ҳолатининг уйғунлигидир”.

Буни нафақат ўзимиз чуқур англаб етишимиз, яқинларимиз, атрофдагилар қалбига ҳам чуқур сингдириб боришимиз муҳим.

 

Шуҳрат Суяров,

Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА