“Соғлом турмуш тарзи” платформаси фойдаланувчиларига шу кунгача қанча маблағ тўлаб берилди?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ташкил этилган “Соғлом турмуш тарзи” платформаси аҳоли орасида тобора оммалашиб бормоқда.
Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, платформада рўйхатдан ўтган юртдошларимиз сони 1 миллион 200 мингдан ошиб кетди.
Рақамларга таянадиган бўлсак, платформа фойдаланувчилари сони 1 миллион 209 минг 77 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 757 минг 680 нафари эркаклар, 451 минг 397 нафари эса аёллар бўлган.
Платформа фойдаланувчиларига шу кунга қадар 43 миллиард 45 миллион 953 минг сўм миқдорида маблағлар тўлаб берилган.
Т.Рўзиев, ЎзА