Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом турмуш тарғиботи
15:43 / 2025-05-01

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Давлатобод туманида жойлашган Наманган вилояти сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида сузиш бўйича спорт соҳаси ишчи-ходимлари иштирокида мусобақа ташкил этилди.

– Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт мактаби жамоаси орасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, жисмоний фаолликни оширишга қаратилган ушбу мусобақада ўттиз ва ундан катта ёшдагилар беллашди, – дейди спорт мактаби директори Абдушукур Усмонов. – Низомга кўра, 40 ёш ва ундан катталар иштирокида 25 метр эркин усулда сузиш, 31-39 ҳамда 30 ёшгача бўлган қатнашчилар 50 метр эркин усулда сузиш, 30 ёш ва ундан катта ходимлар 4×25 метр эстафетада қатнашди. Вилоят спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкилланган баҳсларда ҳар бир иштирокчи ўз маҳорати, жисмоний тайёргарлиги ва спортга бўлган юксак иштиёқини намоён этди. Мусобақа якунида иштирокчилар муносиб тақдирланди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА