Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом бола – юрт келажаги
17:31 / 2025-05-26

ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Соғлом бола – юрт келажаги” шиори остида жойларда саломатлик тадбирлари ташкил этилмоқда.

Болалар ҳаётимиз давомчилари. Уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.  

Бўзатов туманидаги спорт мактабида ташкил этилган тадбирда 2010-2016 йилларда туғилган 40 нафардан ортиқ болажон бадминтон бўйича ғолиблик учун қизғин кураш олиб борди. Унда ЎзЛиДеП Бўзатов тумани кенгашининг аппарат раҳбари Бегдияр Қутлимуратов ёш спортчиларни байрам билан қутлаб, жисмоний тарбия ва спорт билан доимий шуғулланишнинг инсон саломатлигига бўлган фойдаси ҳақида гапирди.

–Маълумки, компьютер технологиялари асрида, афсуски, болалар ўртасида очиқ майдонларда жисмоний ҳаракат талаб этадиган ўйинларнинг аҳамияти пасайиб кетди. Натижада бу уларнинг жисмоний ва психологик ҳолатига маълум маънода салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам болаларни спорт тури ва миллий ўйинларга кўпроқ вақт сарфлашга ундаш лозим. Енгил машқлар ҳатто чақалоқлар учун ҳам фойдали ҳисобланади,–дейди Бегдияр Қутлимуратов.

Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Болажонларнинг иқтидорини намоён этиш ва уларни  рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган тадбир чинакам  байрамга айланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири