Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари соғлом бўлиш сирини айтди
18:42 / 2022-09-22

Пойтахтимизда 22 сентябрь — “Халқаро автомобилсиз кун” муносабати билан веломарафон мусобақаси ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш, Спортни ривожлантириш, Ички ишлар вазирликлари ва бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мазкур акцияда ҳаваскор спортчилар, турли ёш тоифасидаги ўғил-қизлар, давлат идоралари, хусусан, тиббиёт тизими ходимларидан иборат 800 нафардан зиёд аҳоли вакиллари иштирок этди.

Велоспортни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, оммалаштириш, бу орқали соғлом турмуш тарзини юксалтириш мақсадида уюштирилган мусобақа ҳар томонлама қизғин ва муросасиз кечди.

— Велосипедда юриш саломатлик учун фойдали, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Боситхонова. — Қувонарлиси, мамлакатимизда йилдан-йилга ушбу спорт турига бўлган қизиқувчилар сони ортиб бормоқда. Айниқса, бугунги тадбирда иштирок этган йигит-қизлар, катта ёшли инсонлардаги шижоат ва интилишни кўриб, ўзим учун ҳам катта куч олдим. Ўйлайманки, бу каби мусобақаларни юртимизнинг барча ҳудудларида мунтазам ўтказиш лозим. Сабаби инсон қанчалик кўп жисмоний ҳаракат қилса, шунчалик соғлом ва иммунитети мустаҳкам бўлади. Бу ҳаёт ҳақиқати эса пандемия даврида яна бир бор ўз исботини топди.

Тадбирда, шунингдек санъаткорлар ижросида соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи куй ва қўшиқлар янгради.

ЎзА