Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳалардаги корхоналар сони 4 минг 718 тага ошган
10:03 / 2022-08-27

Сўнгги йилларда юртимизда энг ривожланган йўналишлардан бири соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳалардир. Охирги беш йилда ушбу соҳалардаги корхоналар сони 4 минг 718 тага ошгани фикримизнинг далилидир.

Мамлакатимизда 2022 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар жами фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг 2 фоиз улушини ташкил этган. 

2018 йилда ушбу йўналишда 6 минг 426 та корхона ва ташкилот фаолият юритган бўлса, 2019 йилда 7 минг 467 та,  2020 йилда 8 минг 554 та,  2021 йилда 9 минг 959 та корхона ва ташкилот фаолият юритган. 2022 йилга келиб эса уларнинг сони 11 минг 144 тага етди.  

ЎзА