Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлиқни сақлаш тизимидаги ишлар танқидий муҳокама қилинди
10:53 / 2025-06-15

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э. Таджиев раҳбарлигида Президентнинг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ва ушбу қарор ижросини самарали ташкил этиш борасидаги жорий йил 4 апрелдаги идоралараро қўшма қарор асосида ишлаб чиқилган “Йўл харита” сида белгиланган вазифаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ижроси танқидий муҳокама қилинди.

Вазирликда таҳлил ва тарғибот гуруҳларининг фаолияти самарали ташкил этилмаганлиги, назорат гуруҳлари фаолияти ўз натижасини бермаётганлиги таъкидланди.  

Тизимда рақамлаштириш ишларини тўғри йўлга қўйиш, коррупциявий омилларни бартараф қилиш бўйича таъсирчан ва самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш борасида муддатлари белгиланган топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 майдаги “Республикада соғлиқни сақлаш тизими ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ҳамда “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини ўрганиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳларнинг ўрганиш натижалари бўйича ҳисоботлари тингланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири