French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлиқни сақлаш тизимида тажриба-синов тариқасида янги модел жорий қилинади
11:27 / 2025-05-22

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ 2025 йил 1 июлдан бошлаб Қорақалпоғистон  Республикасининг Чимбой тумани,  Андижон вилоятининг Асака тумани,  Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани,  Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани, Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани, Навоий вилоятининг Хатирчи тумани, Наманган вилоятининг Чортоқ тумани, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Булунғур ва Иштихон туманлари, Сурхондарё вилоятининг Денов тумани, Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани, Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри, Фарғона вилоятининг Қува тумани, шунингдек Хоразм вилоятининг Шовот туманида, 2026 йил 1 январдан бошлаб Самарқанд вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий қилинади.

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида:

а) туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади;

б) бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида: 

оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, шу жумладан, уларга филиал сифатида бириктирилган муассасалар ҳамда маҳалла тиббиёт пунктлари бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, юридик мақомга эга оилавий поликлиникаларга ҳамда уларнинг филиалларига айлантирилади;

оилавий поликлиникаларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий шифокор, педиатр, акушер-гинеколог ва ташхислаш хизматларини кўрсатувчи мутахассислар, шунингдек, аутсорсинг асосида стоматология хизмати йўлга қўйилади ҳамда оилавий поликлиникалар зарур тиббий ускуналар билан таъминланади;

аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади; 

тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи битим тузилади; 

хусусий оилавий шифокорлик фаолияти билан шуғулланишга, шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш бўйича аҳоли ва хусусий оилавий шифокорлар ўртасида битим тузишга рухсат этилади; 

аҳолига тиббий хизматлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадасининг йўлланмаси асосида бепул кўрсатилади (шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш бундан мустасно). Кафолатланган пакетга киритилмаган қўшимча тиббий ёрдам ҳамда оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадаси йўлланмаси мавжуд бўлмасдан тўғридан-тўғри мурожаат қилган фуқароларга тиббий ёрдам пуллик асосда кўрсатилади; 

тиббиёт бригадасига 3 минг нафар, зарур ҳолларда, белгиланган меъёрларга қўшимча аҳоли бириктирилиши мумкин. Бунда 2030 йилга қадар бир тиббиёт бригадасига кўпи билан 1,7 минг нафар аҳоли бириктирилиши стратегик мақсад этиб белгиланади; 

олис ва чекка ҳудудлар тиббиёт ходимларининг штат меъёрларини белгилашда бириктирилган аҳоли сонидан қатъи назар аҳоли 3 минг нафардан кам бўлган ҳолларда ҳам тиббиёт ходимларининг штатлари бир штат бирлигидан кам бўлмаган миқдорда киритилади ҳамда улар асосий иш жойига тўлиқ ставкада ишга қабул қилинади; 

оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади; 

оилавий поликлиникалар, хусусий оилавий шифокорлар билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ўртасида тиббий хизматлар хариди бўйича шартнома тузилади ва улар ўзларига бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, аҳоли жон бошига кўра молиялаштирилади; 

тиббиёт бригадаси ходимлари илғор тажрибага мувофиқ ишлаб чиқилган тўрт босқичдан иборат оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури асосида ўқитилади ҳамда синовлардан муваффақиятли ўтган тиббиёт ходимларига сертификат берилади; 

оилавий поликлиникадан 10 километрдан узоқ масофада жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли учун тиббиёт ходимларининг сайёр тиббий хизмати йўлга қўйилади. 

Шифохоналар таркибидаги бўлимлар ва оилавий поликлиникаларга хизмат кўрсатувчи ҳудудлараро марказий лаборатория хизмати ташкил этилади.

ЎзА