Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлиқни сақлаш тизими: кадрлар муаммоси ва коррупция
19:09 / 2022-02-11

Бухоро вилоятида соғлиқни сақлаш тизимида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Вилоятда 248 та даволаш профилактика ва ёрдамчи муассасалари фаолият юритаётган бўлиб, муассасаларнинг қуввати 6 минг 320 ўринни ташкил қилади.

Тиббиёт муассасаларида 40 минг 338 нафар ходим фаолият юритмоқда. Шундан 5 минг 245 нафари шифокорлар, 23 минг 535 нафари ўрта тиббий, 11 минг 558 нафари бошқа ходимлардир.

Тиббиёт муассасалари ходимлари томонидан 2020 йилда 12 та, 2021 йилда 16 та пора эвазига ишга қўйиш учун тамагирлик жиноятлари содир этилган. Таҳлилларга кўра, коррупцион ҳолатларни вужудга келтирувчи асосий омил бевосита ишга олиш билан боғлиқдир.

Муассасаларда 2 минг 806 киши иш ҳақи ўртача 350 минг сўм бўлган 0,25 ҳиссада, 3 минг 798 нафари иш ҳақи ўртача 700 минг сўмда бўлган 0,50 ҳиссада ишлаб келаётир. Бу уларнинг етарли моддий таъминотга эга эмаслигини кўрсатади. Оқибатда таъмагирликлар содир этилаяпти. Ваҳоланки, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2019 йил 21 январдаги 18-сонли буйруғига асосан асосий иш жойига тиббиёт ходимларини фақат тўлиқ ставкага ишга олиниши белгиланган.

Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси 180 минг 885 нафар туман аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 8 та оилавий поликлиника, 11 та оилавий шифокорлик пункти ва 1 та марказий касалхона бўлимлари томонидан тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси таркибида 14 та ҚВП мақбуллаштирилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан, собиқ Қараулон ҚВПга қайта Қараулон ОШП мақомида ишлашга рухсат берилди.

- Ушбу қисқариш туфайли ходимлар ишсиз қолмаслиги учун 0,25 ҳиссада ишлашига рухсат берилди, ишсизликка йўл қўйилмади, - дейди Туман тиббиёт бирлашмасининг бошлиғи Ф.Тоҳиров. - Ҳозирда туман тиббиёт бирлашмасига ўрта тиббиёт ходимларига эҳтиёж йўқ. Аммо акушер-гинеколог, жарроҳ, реаниматолог, инфекционист, оилавий шифокорларга талаб бор. 2019 йилда 1 минг 738 нафар ҳамшира фаолият юритган бўлса, шундан 421 нафари 0,25 ҳисса фаолият юритган. 

2021 йилда 2 минг 231 нафар ҳамшира ишлаган бўлса, шундан 482 нафари 0,25 ҳиссага тўғри келмоқда. 2021 йилда тез ёрдам бўлимининг 9 та шохобчасида 165 ҳисса қисқартирилиб, бу ходимлар ҳам келишилган ҳолда ишда қолдирилди. Президент ташаббуси билан 2021 йил 1 июлдаги 10 минг ҳисса иш бирлиги 2022 йил 1 январдан қўшиб берилган.

Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмасида кадрлар бўлими мансабдори 1998 йилдан (23 йилдан) буён ишлаб келаётган бўлиб, 2020 ва 2021 йилларда ушбу бирлашмада таъмагирлик эвазига ишга жойлаштириш билан боғлиқ 2 та жиноят содир этган.

Тиббиёт бирлашмаси ташкилий услубий бўлим мудири лавозимида ишлаб келган мансабдор шахс Ғ.У. фуқаро Қ.дан 400 АҚШ доллари, мутахассиси эса фуқаро М.дан 700 АҚШ долларини туман тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари орқали ишга жойлаштиришни ваъда қилиб олган вақтда қўлга олинган.

Суд қарори билан фуқаро Ғ.У. 1 йил врач лавозимидан четлаштирилган. Айни кунда туман тиббиёт бирлашмасида иш юритувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА