Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сўғдиёна” ярим финалда
10:17 / 2022-09-07

Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” марказий стадионида ОФК кубоги доирасидаги Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган “Сўғдиёна” Гонконг давлатининг “Истерн” клубини ҳудудлараро ярим финал учрашувида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўйин давомида “Сўғдиёна” жамоаси мураббийлар штаби бир қатор ўйинчиларни захирадан майдонга туширди ва бу ўзгаришлар фақат ўйиннинг 85-дақиқасига борибгина ўз самарасини берди. Майдоннинг ўнг тарафидан жиззахлик Виталий Денисов тўпни жарима майдонида “Сўғдиёна” тўпурари Шоҳруз Норхоновга узатди, у барчадан баланд сакраб тўпни боши билан рақиб дарвозасига йўллади ва жиззахликларнинг тарихий голини киритди – 1:0.



– ОФК кубогида ярим финалга чиқдик, – дейди жамоа мураббийи Улуғбек Бақоев. – Футболчиларнинг кўпи халқаро мусобақаларда илк бор ўйнамоқда. Улар учун бу катта натижа. 

– Қийин учрашув бўлишини кутгандик, омад биз томонда экан ғалаба қозондик, – дейди “Сўғдиёна” клуби сардори Жасур Ҳасанов. – Ҳозир ҳар 3 кунда ўйнаяпмиз. Бу ҳам жисмоний жиҳатдан ўз таъсирини ўтказяпти. Лекин олдимизда катта вазифа бор. 



Энди “Сўғдиёна” (Ўзбекистон) ярим финалга йўл олди. Жиззахликлар ярим финалда Ҳиндистоннинг “Моҳун Баган” ва Малайзиянинг “Куала Лумпур” клублари ўртасидаги ўтадиган баҳс ғолиби билан “Сўғдиёна” марказий стадионида финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.



А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА