Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Сўғдиёна» ва «Нефтчи» ғалаба қозонди
09:36 / 2024-05-27

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 9-турининг навбатдаги куни қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Фарғонада «Нефтчи» ва «ОКМК» жамоалари ўзаро рақобатлашган ўйин 1:0 ҳисобида якунланди.

Ўйиндаги ягона голни Жасур Жалолиддинов жарима зарбасидан киритди. Шуни таъкидлаш лозимки, Жасур учрашувда 11 метрлик жарима тўпидан унумли фойдалана олмаган эди. Шу тариқа, «Нефтчи» ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 14 тага етказиб олди ва 6-ўринни эгаллади.   

Шунингдек, ушбу турда «Сўғдиёна» ва «Бунёдкор» жамоалари ўзаро рақобатлашди. Бу ўйинда мезбонлар йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.   

Ўйинда Люпче Дориев хет-трик муаллифига айланди. Тўртинчи голни Нодиржон Сойибов чиройли тарзда пойтахт клуби дарвозасига жойлаб қўйди. «Сўғдиёна» бу ғалабаси эвазига очколарини 14тага етказиб, бешинчи ўринга кўтарилиб олди.   

Бугун, 27 май куни Суперлиганинг 9-турига «Сурхон» ва «Локомотив» клуби ўртасидаги ўйин якун ясаб беради. Баҳс «Локомотив» стадионида соат 19:00 да бошланади.   

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА