Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сўғдиёна” узоқ танаффусдан сўнг илк ғалабасини қайд этди
09:52 / 2025-06-20

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган “Андижон” — “Қизилқум” ва “Сўғдиёна” — “Хоразм” учрашувлари кутилмаган натижалар билан якун топди.

Жорий мавсумда муваффақиятсиз серияни бошидан ўтказаётган “Сўғдиёна” клуби ўз майдонида “Хоразм” жамоасини қабул қилди. Учрашувнинг 83-дақиқасида Люпчо Дориев томонидан урилган ягона гол жиззахликларга узоқ кутилган ғалабани тақдим этди.  

 

“Андижон” эса Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини “Бобур арена” стадионида қабул қилди. 5-дақиқада Фарҳод Бекмуратовнинг голи меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 77-дақиқада Шоҳжаҳон Ёрқинбоев рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа, 1:1 ҳисобида якунланган баҳсда жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.  

Бугун, 20 июнь куни Суперлиганинг 13-тур доирасида “Нефтчи” – “Бухоро”, “Машъал” – “Насаф” клублари ўзаро тўқнаш келади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА