English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сўғдиёна” – “Қизилқум”: ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди
10:56 / 2022-09-03

Футбол бўйича Coca Cola Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасида 4 учрашув белгиланган.

Жиззах шаҳрида “Сўғдиёна” Навоий шаҳрининг “Қизилқум” жамоасини, Наманганда “Навбаҳор” Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Пахтакор”ни қабул қилган бўлса, Андижонда маҳаллий “Андижон” Олмалиқнинг АГМК ва Қаршида “Насаф” Тошкентнинг “Локомотив” клублари ўртасидаги учрашувлар ҳам жуда қизғин ўтиши кутилмоқда.

Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” марказий стадионида Ўзбекистон кубоги чорак финалининг “Сўғдиёна” – “Қизилқум” ўртасидаги баҳси эҳтиёткорлик билан бошланди. Майдон эгалари хавфли вазиятлар содир этиш, ҳужумкорроқ ўйнаш учун ҳаракат қилган бўлса, меҳмонлар ўйинда пассив ҳаракат қилиб, ўйин темпини тушириб, қарши ҳужумга таяниб, ҳаракат қилди. Лекин ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади – 0:0.

Учрашувнинг 2-бўлими анча тезкор ва кескин бошланди, томонлар тактикасини ўзгартирмади. Улуғбек Бақоев шогирдлари нисбатан кўпроқ ҳужум уюштирди аммо голни меҳмонлар киритди.

Ўйиннинг 72-дақиқасида бурчакдан узатилган тўпни Санжар Шоаҳмедов жиззахликлар дарвозасига аниқ йўллаб, ҳисобни очди – 0:1.

Орадан кўп ўтмай  Данел Насриддиновнинг узатган тўпини Шоҳруз Норхонов дарвоза томон йўллаб, Игнатий Нестеровни доғда қолдирди ва чиройли гол муаллифига айланди  – 1:1.

Асосий ва ҳакам томонидан қўшиб берилган 15 дақиқадан 2 тайимда ҳам 1:1 ҳисоби ўзгармай қолди.

Сўнг 5 тадан пенальти белгиланди.

Бунда 4:3 ҳисоби қайд этилиб, унда майдон эгадларининг қўли баланд келди. Шундай қилиб, Жиззахнинг “Сўғдиёна” профессионал футбол клуби Ўзбекистон кубогининг ярим финалига 4 та жамоадан биринчиси бўлиб йўл олди.

Маълумот учун, 3 кундан сўнг, 6 сентябрь куни бутун ўзбек футбол мухлисларининг диққати Жиззах шаҳрига қаратилиши шубҳасиз. Шу куни “Сўғдиёна” ўз майдонида ОФК кубогининг ҳудудлараро ярим финал баҳсида Гонгконгнинг “Istern” клубини қабул қилади.

А.Қаюмов, ЎзА